Линклар

logo-print

“Жиноят ва жазо” ҳафталик рубрикаси.

  • Ҳасанжон

Ўзбекистоннинг жазони ўташ муассасаларидаги айрим ўзгаришлар. Ҳурматли тингловчилар, ёдингизда бўлса, “Жиноят ва жазо” рубрикасининг аввалги сони жиноятчи ва жабрланувчи ўртасидаги келишув мавзусига бағишланган эди. Унда биз турли жиноятлар учун жабрланувчига товон пули тўланиши амалиёти, фуқароларнинг қамоқ жазосидан қутулиб қолишлари, бундай ҳол маҳбуслар билан тўлиб тошган қамоқхоналардаги вазиятни яхшилашда ҳам ёрдам бериши хусусида қонуншунос ва адвокатлар билдирган фикр-мулоҳазалар билан таништирган эдик. ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО рукнининг бугунги сонида Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазият ва у ерда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз боради.

Маълумки, халқаро ҳамжамият Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар секин бораётгани, инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида ўз ваколатини суистеъмол қилиш ва коррупция кенг тарқалгани хусусида танқид қилиб келмоқда. Айни пайтда, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар вакиллари республика қамоқхоналаридаги вазият халқаро стандартларга жавоб бермаслигини, қўлга олинган шахслар милиция ходимлари томонидан калтакланишини қаттиқ танқид остига олиб келмоқдалар. БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси махсус вакили жаноб Тео Ван Бовен ҳам Ўзбекистонга қилган сафари чоғида бир қатор қамоқхоналардаги вазият билан яқиндан танишиб, ўз ҳисоботини эълон қилган эди. БМТ вакилига кўра, республика қамоқхоналардаги вазият яхшиланиши лозим.

Бош қароргоҳи Москвада жойлашган МЕМОРИАЛ инсон ҳуқуқлари маркази фаоли Николай Митрохин ҳам Озод Европа – Озодлик радиосининг Вашингтон бюросида ўтказган матбуот конференциясида, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги коррупция мавзусига тўхталиб, республика қамоқхоналарида махбусларнинг нозирлар томонидан калтакланиши ҳамда жазони ўташ муассасаларидаги вазият аянчли экани ҳақида сўз юритган.

Август ойининг иккинчи ярмида эса республиканинг Тошкент, Навоий ва Қарши шаҳарларида "Қамокхоналарда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши халқаро норма ва стандартлар контекстида" мавзусидаги семинарлар бўлиб ўтди. Мазкур семинарлар доирасида халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасаларини бориб кўрдилар.

Муҳтарам тингловчилар,Тошкентдаги ҳамкоримиз Ҳумоюн мазкур тадбир иштирокчиларининг айримлари билан учрашиб, шу соҳадаги муаммолар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди.
XS
SM
MD
LG