Линклар

logo-print

Халқаро жамоатчилик кеча Бомбейни ларзага солган ҳужумни қоралади.


Машинага ўрнатилган қўшалоқ бомбанинг портлагани оқибатида камида 50 киши нобуд бўлди ва 150 дан ортиқ одам жароҳатланди.
АҚШ президенти Жорж Буш ҳодисдан зарар кўрган кишиларга ҳамдардлик билдирди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу портлаш ҳодисасини Чеченистондаги аҳолига қарши ҳужумларга ўхшатди.
Хитой ҳодисадан ҳайратда қолганини маълум қилди.
Покистон ҳукумати портлашларни "террорчилар амаллари"¸ деб баҳолади.
БМТ Бош котиби Кофи Аннаннинг айтишича¸ мазкур ҳужумлар нафратга сазовордир.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича бошлиғи Хавьер Соланага кўра¸ бундай амалларни асло оқлаб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG