Линклар

logo-print

АҚШ ва Афғонистон кучлари мамлакатнинг жанубидаги Зобил вилоятида Толибон қолдиқларини қидириш ишларини бугун ҳам давом эттирдилар. Кеча тарафлар ўртасида юз берган отишмаларда камида 14 жангари ҳалок бўлган эди.


Деҳи Чўпон минтақаси полиция бошлиғи Жумахоннинг айтишича¸ Толибон жангариларининг кўпчилиги қўшни минтақага қочиб ўтишган.
Айни пайтда Афғонистон¸ Покистон ва БМТ расмийлари шу ҳафта ичида ўзаро учрашиб¸ Афғон муҳожирларининг ватанларига қайтиш масаласини муҳокама қиладилар.
БМТ Қочқинларн ишлари бўйича олий комиссарлигининг Афғонистондаги матбуот вакили Макай Шинварага кўра¸ тарафлар шунингдек¸ Покистоннинг ўз ҳудудидаги айрим муҳожирлар лагерларини ëпиш масаласини ҳам кўриб чиқадилар.
XS
SM
MD
LG