Линклар

Эроннинг ядровий қуроллар ишлаб чиқариш даражасидаги уранга эга эканлиги масаласи


А. Аррал Венада жойлашган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик мутахассисилари Теҳрон жанубидаги Натанз ядровий иншоотидан ядровий қурол ишлаб чиқариш даражасида бўлган уран изи топилганини маълум қилди.

Мазкур топилма эса¸ айрим манбаларнинг айтишича¸ БМТ ядровий қуролларни назорат этувчи гуруҳининг 10 бетдан иборат ҳисоботидан ўрин олган.

Теҳроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентликдаги вакили Али Акбар Солиҳийнинг айтишича¸ Эроннинг ядровий дастури фақат тинч мақсадларга қаратилган.

Бироқ¸ Эронни махфий ядровий қуроллар дастури устида иш олиб бораëтликда айблаëтган давлат дипломатлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик вакиллари ўйлаганидан кўра Эроннинг ядровий қуроллар яратишга анча яқинлашиб қолганидан баҳс этилмоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик матбуот вакили Мелисса Флеминг Теҳроннинг ядровий қурол яратишга имкон берувчи бойитилган уранга эга эмаслиги тўғрисидаги баëноти қўшимча текширувни талаб қилишини таъкидлайди.

"Юқори даражада бойитилган уран ядровий қурол яратиш учун ишлатилади. Уни тадқиқот ишларидан ташқари бошқа бирор фуқаровий мақсадларда ишлатишга асос йўқ. Бойитилган уран ядровий реакторлар ишлаши учун ниҳоятда зарур"¸ - дейди Мелисса Флеминг.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳисоботи аъзоларга тарқатилди ва мазку масала 8 сентябрга белгиланган бошқарув кенгаши йиғинида муҳокама қилинади.

Флемингга кўра¸ аксарият давлатлар Эрондан бойитилган уран топилгани хусусида кескин қарашга эгалар. У шунингдек¸ Агентлик бошлиғи Муҳаммад АлБарадeй феврал ойида Эронга ташриф буюрганида мамлакат ядровий дастури қандай тезлик билан ривожланганлигидан ҳайратга тушганини ҳам қайд этади.

"Ўтган йилнинг шу пайтида¸ амалда дунë Эрон ядровий дастури ҳақида ҳеч нарса билмас эди. Албатта¸ тахмин ва гумонлар жуда кўп эди. Топилган янгилик Эронда уранни бойитиш бўйича ниҳоятда такомиллашган лойиҳанинг борлиги бўлди. Февралда анашу лойиҳа жойини бориб кўрган АлБарадей иншоотнинг қанчалар мукаммалашганини кўриб ҳайратда қолган эди"¸ - деб баëн этади агентлик матбуот вакили.

Флемингга кўра¸ агентликнинг янги ҳисоботи ҳақиқатни акс эттирувчи далилларга асосланган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Рикер Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг янги ҳисоботига шарҳ беришни истамади.Аммо Рекер Эрон тезликда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан қўшимча протоколни ижро этиш юзасидан ҳамкорлик бошлаши¸ хусусан кенг кўламли халқаро текширувларга рухсат бериши лозимлигини таъкидлади. Европа иттифоқи ҳам Теҳрон ҳукумати олдига айни шу талабни қўйди.
XS
SM
MD
LG