Линклар

АҚШ конгрессменлари Тошкент ташрифи чоғида АҚШ Ўзбекистон билан хавфсизлик соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидладилар.


Конгресс намояндаси Курт Уэлдон АҚШ қўшинларининг Марказий Осиёда жойлаштирилиши хусусида гапириб, Ўзбекистон ҳукумати ва халқи эҳтиёжига қараб, қўшинлар жойлаштирилиши узоқ давом этиши мумкинлигини айтди.
Делегация аъзоси, генерал-лейтенант Майкл ДеЛонг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев ва Мудофаа вазири Қодир Ғуломовлар билан икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни муҳокама қилди.
2001 йил кузида Афғонистондаги террор базаларига қарши ҳужумлар бошланганидан кўп ўтмай АҚШ қўшинлари Ўзбекистон ҳудудидаги Хонабод ҳарбий базасида жойлаштирилган эди.

Фарангис Саид
XS
SM
MD
LG