Линклар

Бош қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган Хюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украина ҳукуматини аёлларни эркаклар билан биргаликда тенг ҳуқуқ билан таъминлай олмаётгани учун танқид қилди.


Бугун эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Украина конституцияси жинсий тенгликни эътироф этса-да, реал ҳаётда на ҳукумат идоралари, на хусусий ташкилотларда ишлаётган хотин-қизлар ҳуқуқлари тўла таъминланган.
“Украиналик аёллар юқори маошлик лавозимларга тайинланмайди. Кўплаб ҳолларда аёлларнинг турмушга чиққани ёки фарзандли экани ташкилот раҳбарларига уларни ишга қабул қилмаслик учун сабаб бўлади”, дейилади ҳисоботда.
Хюман Райтс Уотчга кўра, хотин-қизларнинг иш жойида жинсий тажовузга учраши ҳоллари ҳам жуда кўп учрайди.
Украина аёлларининг ўртача маоши эркакларникидан 30 фоиз камдир.
Ҳисоботда айтилишича, Украина ҳукумати бундай муаммо мавжудлигини инкор этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG