Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг Ироқдаги ходимлари хавфсизлигини кучайтириш ҳақидаги янги резолюцияни бир овоздан қабул қилди.


Резолюцияда айтилишича, БМТ ва бошқа инсонпарварлик ташкилотлари ходимларига қарши уюштирилган ҳужумлар уруш жинояти ҳисобланади ва тегишли равишда жазоланади.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан резолюцияни қабул қилишни сўрар экан, инсонпарварлик фаолияти билан шуғулланаётганлар “осон нишон” бўлмасликлари лозимлигини айтди.
Резолюция лойиҳаси биринчи бор апрел ойида таклиф этилган, бироқ АҚШ қаршилигига учраган эди. Ўтган ҳафта БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳи портлатилганидан сўнг, Вашингтон мазкур масала юзасидан ўз позициясини ўзгартирди.
XS
SM
MD
LG