Линклар

logo-print

Доғистон прокуратураси Магомедсалих Гусаев ўлимига алоқадор кишилар аниқланганини маълум қилди.


Доғистон Миллий сиёсат, ахборот ва ташқи алоқалар вазири Магомедсалих Гусаев бугун Махачкалада ўлдирилган эди.
Гусаев ишга кетаётган дамда, унинг автомашинаси портлаган. Ҳайдовчи тирик қолган.
Маҳаллий расмийларга кўра, бомба йўлда ўрнатилган бўлган.
2001 йилда ҳам Гусаев жонига суиқасд қилинган, ўшанда вазир оёғидан яраланган эди.
1999 йилда Чеченистон жангарилари Доғистонга ҳужум қилиб, минтақада исломий давлат барпо этишга уринганларида, Магомедсалих Гусаев уларга қарши кураш олиб борган, чечен сепаратчилари эса уни душман сифатида эътироф этган эдилар.
XS
SM
MD
LG