Линклар

Чеченистонда сўнгги 24 соат давомида сепаратчилар ҳужумлари ва мина портлашлари оқибатида Россия федерал қўшинларининг 6 аскари ҳалок бўлган.


Маълумотларга кўра, сепаратчи жангарилар федерал қўшинларга 17 марта ўқ узганлар. Натижада 1 аскар нобуд бўлган. Камида 7 киши жароҳатланган.
Айни вақтда Ведено тумани яқинидаги Элистанжи қишлоғида тўқнашув юз берган ва натижада 1 аскар ҳамда икки жангари ҳалок бўлган. Беш киши яраланган.
Сепаратчилар ва федерал қўшинлари ўртасида тўқнашувлар, шунингдек, Ачхой-Мартан шаҳри ва пойтахт Грознийда кузатилган.
XS
SM
MD
LG