Линклар

logo-print

Бугун Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат Фаластиннинг барча радикал гуруҳларига мурожаат қилиб, Исроил “Ҳамас” гуруҳи раҳбарини ўлдирганидан сўнг бузилган оташкесинни қайта тиклашга даъват этди.


Арафат ўз мурожаатномасида гуруҳлар тинчлик ўрнатишга қаратилган халқаро ҳаракатларни амалга ошириш имконини беришлари лозимлигини айтган.
Бундан бироз олдин Ясир Арафат Рейтер ахборот агентлигига, агар Исроил ўз ҳужумларини тўхтатса, Фаластин жангариларига нисбатан қонун қўллашга тайёрлигини маълум қилган эди.

Айни вақтда Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос Исроилнинг “Ҳамас” гуруҳига қилинаётган ҳужумлари тинчлик ўрнатишга эмас, балки вазиятнинг янада беқарорлашишига ҳисса қўшаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG