Линклар

logo-print

Бугун Ҳиндистоннинг Бомбай шаҳридан шимоли-шарқда жойлашган Насик шаҳрида ҳиндулар диний фестивали давомида камида 39 киши нобуд бўлди. Яна қарийб 100 одам жароҳатланди.


Ҳиндулар учун муқаддас ҳисобланган Годавари дарёсида чўмилмоқчи бўлган юзлаб минг одам кичик бир йўлда йиғилган. Баъзиларни оломон топтаб ташлаган.

Айни вақтда Бомбай шаҳрида 51 одам ўлимига сабаб бўлган портлашлардан норозилик тариқасида минглаб одамлар сукунатда шаҳар кўчаларидан юриб ўтдилар.
Оғизларини қора рўмол билан ёпган намойишчилар душанба куни бомба портлаган жойда йиғилиб, ҳокимият биносигача юриб бордилар.
Портлашлар учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади. Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Ҳиндистоннинг баъзи сиёсатчилари портлашларда исломий жангарилар қўли борлигини таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG