Линклар

Бугун Бағдодда икки АҚШ аскари ҳалок бўлди.


Бу билан 1 май – АҚШ президенти Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланганини эълон қилган кундан буён ҳалок бўлган АҚШ аскарлари сони 142га етди.
Айни вақтда АҚШ қўшинлари Бағдод шимолидаги суннийлар яшайдиган ҳудудда Саддам Ҳусайн тарафдорларини қўлга олиш операциясини давом эттирдилар.
Кеча АҚШ аскарлари мазкур ҳудудда жиноий гуруҳга аъзо 20 одамни ҳибсга олишга муваффақ бўлган эди.
XS
SM
MD
LG