Линклар

Бугун Шимолий Корея ядровий дастурига бағишланган муҳокамаларнинг биринчи куни якунланди.


Шимолий ва Жанубий Корея ҳамда Россия, Хитой, АҚШ ва Япония делегатлари иштирокида бўлиб ўтган музокаралар Шимолий Корея ядровий дастурини қайта бошлаши атрофидаги 10 ойдан буён давом этаётган бўҳронни ҳал этиш масаласига бағишланган.
Кўп томонлама музокаралардан сўнг АҚШ ва Шимолий Корея вакиллари бошқалардан алоҳида икки томонлама сўзлашувлар ўтказдилар.
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Пхеняндан ўз ядровий дастурига ҳеч қандай шартсиз чек қўйишни сўраётган бўлсалар, Шимолий Корея хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда.
Жанубий Корея расмийлари сўзлашувлар бўлиб ўтган муҳитни ижобий баҳолаб, тарафлар орасида ҳеч қандай зиддиятлар бўлмаганини қайд этдилар.
Россия Ташқи ишлар вазири муовини Александр Лосюков Пхенян ўз талабини илгари суришда давом этганини билдирди.
XS
SM
MD
LG