Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ бугун Бағдоднинг шимолий қисмида ҳарбий карвонга қилинган ҳужум натижасида бир аскар ҳалок бўлди¸ бошқа тўрт аскар яраланди.


Ҳарбий қўмондон капитан Жэй Миллернинг билдиришича¸ жангарилар карвонга шаҳарнинг Бақуба мавзеси ташқарисида оғир ва енгил қуроллар билан ҳужум қилишган.
Кеча Ироқда юз берган икки тўқнашув ва бомба ҳужуми оқибатида АҚШнинг саккиз аскари жароҳатланган ва Британиянинг бир аскари ҳалок бўлган эди.
Бошқа бир хабарга кўра¸ бугун Ироқда Болгария аскарлари ҳам ўққа тутилган. Бироқ талафотлар ҳақида маълумот берилмаган.
АҚШнинг Ироқдаги бош ҳарбий қўмондони Ироқда АҚШ кучларини кўпайтириш ўрнига мусулмон мамлакатлардан тинчлик сақловчи кучлар олиб келиш ва Ироқ армиясини ишга солиш кераклигини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG