Линклар

Фаластин "Ҳамас" гуруҳининг қуролли қаноти¸ мазкур гуруҳ аъзоларидан бири Исроил вертолëти ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганидан кейин¸ Исроил кучларига қайта зарба беришга аҳд қилганини маълум қилди.


Бугун эрталаб гуруҳ томонидан тарқатилган баëнотда қайд этилишича¸ кеча Ғазо минтақасида ҳалок бўлган Ҳамди Калах учун тез орада қасос олинади.
Исроил радиоси хабарига кўра¸ Калах тажрибали террорчилардан бири¸ у яҳудийлар масканларига ракеталар отишга уринаëтганда ўлдирилган.
Мазкур радионинг хабар қилишича¸ бугун Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида машинадан отилган ўқдан бир исроиллик ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG