Линклар

Шимолий Кореянинг ядровий дастурига бағишланган олти давлат делегацияларининг Пекин музокаралари ўз ниҳоясига етди.


Шимолий Корея¸ Жанубий Корея¸ Россия¸ Япония¸ Хитой ва АҚШ расмийлари келаси икки ой ичида қайта учрашишга келишдилар. Учрашувнинг аниқ муддати айтилмади.
АҚШ Шимолий Кореянинг ўз ядровий дастуридан воз кечишини истайди. Бироқ¸ Шимолий Корея расмий ахборот агентлигининг билдиришича¸ дастлаб АҚШ уруш очмаслик тўғрисидаги ҳужжатни имзоламас экан¸ Шимолий Корея ўзининг ядровий дастуридан воз кечмайди.
"Олти томонлама музокаралар йўналишида биз ядровий масала ҳақидаги мулоҳазаларимизни ўзаро муҳокама қилдик. Корея ярим оролида қуролланиш пойгасини тўхтатиш ва Шимолий Кореянинг ўз хавфсизлиги борасидаги ташвишлари музокараларда кўриб чиқилиши керак"¸ - дейди Япония делегацияси бошлиғи Митожи Ябунака.
XS
SM
MD
LG