Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумат аскарлари кеча тунда юз берган тўқнашувлардан кейин бугун АҚШ учқичлари ëрдамида мамлакатнинг жанубий қисмида толибларга қарши жангларни давом эттирдилар.


Маҳаллий ҳукумат разведка хизмати бошлиғи Халил Ҳутакнинг ахборот агентликларига маълум қилишича¸ уруш Зобул вилоятининг Чинорон ва Лазарб тоғли минтақаларида олиб борилмоқда.
Бугун эрталаб АҚШ учқичлари минтақани бомбалаганидан сўнг ҳукуматнинг тахминан 500 аскари "Толибон" жангарилари позицияларини қайтариб олишга киришдилар.
Ҳутакнинг айтишича¸ тасдиқланмаган хабарларга кўра¸ бомбардимон ва тўқнашувлар жараëнида 35 нафар "Толибон" жангариси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG