Линклар

logo-print

Ироқдаги сўнгги портлашнинг АҚШ саъй-ҳаракатларига таъсири


А. Аррал Ироқда шу ой давомида уч марта юз берган катта портлашлар¸ мамлакатдаги этник ва диний гуруҳлар ўртасида хавфсизлик ўрнатиш масаласида Вашингтон юзма-юз келаëтган жумбоқларнинг кучайишига олиб келди.

Жума куни Ироқнинг жанубидаги Нажаф шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 80 киши¸ шу жумладан Ироқ шиаларининг руҳоний лидери Оятуллоҳ Муҳаммад Бақир Ал-Ҳаким ҳам ҳалок бўлди.

Таҳлилчиларнинг айтишларича¸ Вашингтон Ироққа халқаро кучларни кенгроқ жалб этишга уринаëтган бир пайтда¸ Бағдодда Иордания элчихонаси ҳамда БМТ қароргоҳига қилинган бомба ҳужумлари билан изма-из амалга ошган Нажафдаги ушбу портлаш АҚШнинг қайта қуриш уринишларига яна бир зарба бўлди.

АҚШнинг собиқ юқори лавозимли ҳарбий ва ҳукумат амалдори¸ Вашингтондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар марказининг илмий ходими Антони Кордесманнинг бу борадаги мулоҳазалари мана бундай бўлди:

- Менинг фикримча¸ Ироқда юз берадиган ҳар қандай фалокат¸ ҳар қандай бахтсиз ҳодиса мамлакатга хорижий давлатлар ҳимоясини жалб этишни қийинлаштиради¸ - дейди тадқиқотчи олим Кордесман.

Ҳозирги пайтда Вашингтон БМТга аъзо кўпчилик мамлакатларни ўз ҳарбий қисмлари билан Ироқда халқаро тинчлик сақловчи кучларга ëрдам беришга кўндиришга уринмоқда. Бироқ¸ асосий давлатлардан иккитаси - Франция ва Ҳиндистон бундай ҳамкорликдан бош тортиб¸ АҚШ Ироқда ҳокимиятни БМТ билан биргаликда бошқариши кераклигини олға суришмоқда. Бундай фикрга эса¸ Пентагон қарши чиқмоқда.

Бироқ¸ жума куни Нажафда юз берган портлаш АҚШ президенти Жорж Буш маъмуриятидагиларга Ироқда ҳокимиятни бошқаришда БМТ билан ҳамкорлик қилиши учун бир қадар фурсат бериши мумкин¸ дейди Брукингс институтининг ташқи сиëсат бўйича таҳлилчиси Питер Сингер.

Унинг айтишича¸ Ироқдаги амалиëтлар ойига тўрт миллион долларга тушмоқда ва Ироқ Буш учун сиëсий масъулиятга айланиб бормоқда.

"Тарихий жиҳатдан олиб қараладиган бўлса¸ Америка жамоатчилиги муваффақият белгилари кўриладиган тадбирларни қўллаб-қувватлашни истайдилар. Камида сўнгги икки-уч ҳафта ичида биз Ироқдан ижобий хабарлар олмадик."¸ - дея фикр билдиради таҳлилчи Сингер.

Ҳозирча ҳеч ким шиаларнинг Нажафдаги муқаддас ибодатгоҳи "Имом Али" масжиди ëнида портлаган бомба ҳужумини ўз зиммасига олгани йўқ.

Мутахасисларга кўра¸ бу амал Саддам Ҳусайнга содиқ кишиларнинг иши¸ ëки хорижий террорчилар томонидан уюштирилган¸ ëхуд шиалар орасида ҳокимият талашувнинг натижаси бўлиши мумкин.

Ироқдаги шиаларининг "Исломий инқилоб кенгаши" лидери Ал-Ҳаким 23 йиллик сургундан сўнг шу йил май ойида Эрондан қайтиб Ироққа келган эди. Ироқ урушидан кейин мамлакатига келган Ал-Ҳаким Ироқда АҚШ босқинчилигини танқид қилишига қарамай¸ Вашингтон билан мўътадил кўринишда ҳамкорлик қила бошлаган эди. Унинг укаси эса¸ Ироқ Бошқарув кенгашининг аъзосидир.

Ал-Ҳаким Эроннинг руҳонийлар ҳукумати Ироқ учун намуна бўлишига ишонмас эди. У май ойида Ироққа қайтиб келганида мухбирларга¸ "Биз Эрон инқилобидан кўчирма олиб¸ уни Ироқда ташкил этмаслигимиз керак"¸ - деган эди.
XS
SM
MD
LG