Линклар

logo-print

Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамийнинг маълум қилишича, Теҳрон расмийлари мамлакатнинг ядровий лойиҳаси хусусида пайдо бўлган халқаро жамоатчилик ҳавотирини бартараф қилишни хоҳлайди.


Эрон раҳбари, халқаро ҳамжамиятнинг ядровий лойиҳалар борасидаги ташвиши ўринли эканини таъкидлади.
Бугун Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана Эрон ҳукуматини БМТ инспекторлари мамлакатнинг ядровий иншоатларида исталган пайтда текширув ўтказишига рухсат берувчи шартномани имзолашга чақирди.
Хавиер Солана бугун Теҳронда Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий билан музокара олиб борди. БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги 8 сентябрда Эронга оид ўз ҳисоботини тақдим этганидан сўнг, Европа Иттифоқи Эрон билан бўлган алоқаларни қайта кўриб чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG