Линклар

logo-print

Россия расмийлари, бугун Баренц денгизида чўкиб кетган Россияга қарашли сув ости кемаси атроф-муҳитга тахдид солмаслигини маълум қилдилар.


Мазкур кема аллақачон жанговар ҳарбий ҳолатдан чиқарилган бўлиб, 10 кишидан иборат экипаж кемани бузиб ташланадиган манзилга олиб кетаётганларида чўкиб кеткан. Сув ости кемаси экипажнинг бир аъзоси тирик қутқариб олинди ва яна икки жасад топилди. Аммо экипажнинг қолган етти аъзосини тирик топишга умид кам. Россия мутахассисларига кўра, 40 йиллик мазкур сув ости кемаси чўккан пайтда удаги иккита ядровий реактор ўчирилган ҳолатда бўлган.
Россия президенти Владимир Путин мазкур воқеа синчковлик билан ўрганилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG