Линклар

Ўтган тунда Косово шарқидаги қаҳвахоналарнинг бирида икки қўл гранатаси портлаб кетган.


Натижада тўрт нафар косоволик серблар яраланган. БМТ ваколатхонасидан олинган хабарга кўра, яраланганлардан бири Америка ҳарбий базасидаги госпиталда жон таслим қилган.

Воқеа Црница қишлоғида юз берган. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум.
Август ойида қуролланган албанлар, дарёда чўмилаётган икки серб ўсмирини отиб ўлдиришган эди. Бу ҳолат мамлакатдаги сербларнинг эътирозларини туғдирганди.
Айни пайтда, расмий Белград БМТни Косовода истоқомат қилувчи серблар хавфсизлигини таъминлай олмасликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG