Линклар

Исроил ҳарбийлари душанбага ўтар кечаси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Калкилия шаҳрини ишғол қилдилар.


Бу ҳаракатнинг Калкилия ҳудудида Исроил фуқароси ўққа тутилишига жавобан амалга оширилгани айтилмоқда. Исроил фуқаросининг ўққа тутилиши бўйича масъулиятни “Ҳамас” ҳаракати ўз зиммасига олди.
Бу ҳақда “Ҳамас” гуруҳи томонидан тарқатилган баёнотда таъкидланган. Баёнотда айтилишича, айни усул билан ҳаракат, шанба куни ўлдирилган шериклари учун ўч олмоқда.
Яқин Шарққа ташриф буюрган Европа Иттифоқи бошқаруви аъзоси Хавер Солана Исроил ва Фаластинни “Йўл ҳаритаси” халқаро тинчлик режасига риоя этишга чақирди. Айни пайтда Хавьер Солана тинчлик режасига тўсқинлик қилаётган террорчи ташкилотлар фаолиятини буткул тўхтатиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG