Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов “К-159” сувости кемасининг чўкиб кетишида экипаж аъзоларининг айби йўқлигини маълум қилди.


Бу ҳақда вазир ҳалок бўлган денгизчиларнинг яқинлари билан ўтказилган учрашув пайтида айтиб ўтди. “К-159” сувости кемаси шанбага ўтар кечаси Баренц денгизида сув остига ғарқ бўлди.
10 кишилик экипаж аъзоларидан фақат биттасининг қутқариб олингани айтилмоқда. Айни пайтда, экипажнинг икки аъзосининг жасади топилган.
Шимолий-флот матбуот хизмати раиси Владимир Новроцкийга кўра, сувости кемасини денгиз тубидан кўтариш ишлари келаси йилга қолдирилиши мумкин. Шу билан бирга унинг айтишича, ҳалокат содир этилган ҳудудда радиация даражаси нормадан ошмаган.
XS
SM
MD
LG