Линклар

logo-print

Ироқ шиалари оятуллоҳ Муҳаммад Бакир ал-Ҳаким билан видолашмоқда.


Муҳаммад Бакир ал-Ҳаким жума куни Нажаф шаҳридаги масжид ёнида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида нобуд бўлган эди.
Сешанба куни оятуллоҳ ал-Ҳакимнинг дафн этилиши айтилмоқда. Оятуллоҳ билан видолашиш мақсадида Бағдоддан Нажафга мотам юриши бошлаган минглаб шиалар бугун Карбалога етиб келдилар.
Айни пайтда, Нажаф шаҳар губернатори АҚШ Федерал қидирув бюросига мурожаат қилиб, жума кунги ҳужум бўйича олиб борилаётган тергов ишларида иштирок этишга чақирди. Ҳозирча, қўпорувчиликка алоқадорликда гумон этилиб, камида беш киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG