Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:08

Эркин давлатларда ва Ўзбекистонда адвокатлар роли.


“Жиноят ва жазо” рукнининг бугунги сони адвокатлар мавзусига бағишланиши бежиз эмас. Адлия тизими ҳукумат босимидан озод бўлган Ғарб адвокатларида – гумондор шахс қўлга олиниб, унга расмий айблов эълон қилинганидан то суд ҳукм чиқаргунга қадар адвокатлар муҳим рол ўйнайди. Ҳатто, суд қарори эълон қилинганидан кейин ҳам, адвокатлар юқори суд органларига шикоят аризаси ёзиб, ғолиб чиққан ҳоллари кўп учрайди.

Хабарингиз бор, россиялик медиа магнат Владимир Гусинский 23 август куни Афина халқаро аэропортида Интерпол сўровига мувофиқ қўлга олинди.

Россия ҳукумати Гусинскийни 90-йилларда Медиа-Мост кампаниясига қарашли мол-мулкни тўлиқ қайддан ўтказмаганлик ва 262 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги фирибгарликда айбламоқда. Кейинроқ Гусинский, ноқонуний йўллар билан топилган пулларни қонунийлаштирганликда ҳам айбланди. Россиядаги НТВ телеканалининг собиқ соҳиби Гусинский ўз вақтида президент Владимир Путинни ва Чеченистон урушини танқид қилган. Гусинский ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсий асосга эга эканини айтиб, уларни рад этмоқда.

Гусинский қўлга олингандан сўнг, адвокатлар уни ҳимоя қилиш ҳаракатига тушдилар. Россия ҳукумати Гусинскийни экстрадиция қилиш ҳақидаги тегишли ҳужжатларни Юнонистон ҳукуматига тақдим этгунига қадар, унинг ҳимоячилари биринчи муваффақиятни қўлга киритдилар. Адвокатлар Юнонистон ҳакамлари билан 100 минг евро пулни гаровга қўйиш эвазига Владимир Гусинскийни вақтинча қамоқдан озод қилишга муваффақ бўлдилар. Айни пайтда, маҳкама жараёни тугамагунича Гусинскийнинг Юнонистон ҳудудини тарк этиши таъқиқланган. Агар Россия ҳукумати Гусинскийни экстрадиция қилиш ҳақидаги тегишли ҳужжатларни 1 октябрга қадар тақдим этмаса, Гусинский Юнонистон ҳудудларини тарк этади. Мазкур келишув ортида эса адвокатларнинг саъй-ҳаракатлари турибди.

Хўш, ҳозирда Ўзбекистонда адвокатлар фаолияти қандай? Адвокатлар қўлга олинган, гумондор ва судланаётган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қила олаяптиларми? Қолаверса, Ўзбекистонда адвокатура соҳасини такомиллаштириш, адвокатлар ҳуқуқларини ошириш ва мазкур соҳани ислоҳ қилишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу ҳақда Тошкентдаги ҳамкоримиз Ҳумоюн тайёрлаган лавҳани тинглаб, билиб оласиз.
XS
SM
MD
LG