Линклар

logo-print

Бугун Ироқнинг Нажаф шаҳрида минглаб кишилар шиалар лидери Муҳаммад Бақир ал-Ҳакимнинг дафн маросимида иштирок этдилар.


Ироқдаги "Исломий инқилоб олий кенгаши" собиқ лидери ал-Ҳаким 29 август¸ жума куни Нажафнинг жоме масжиди олдида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган¸ портлашдан шунингдек¸ бошқа 83 киши ҳам қурбон бўлган эди.
Ал-Ҳаким шиалар учун табаррук бўлган Нажаф шаҳри марказига дафн этилди. Портлашда Ҳакимнинг танасидан деярли ҳеч қандай нишона қолмагани боис оила аъзолари унинг соати¸ қалами ва никоҳ узуги қўйилган рамзий тобутни дафн этишган.
XS
SM
MD
LG