Линклар

logo-print

Туркманистонда юстиция вазирлиги шу йилнинг биринчи сентябридан бошлаб адолат вазирлигига айлантирилди.

Адолат вазири қилиб 48 ëшли хуқуқшунос олим Тоғанмурод Гўччиев тайинланди. Бу ўзгартириш ҳар доимгидай барчанинг кўз ўнгида рўй берди. Яъни Туркманбоши ўтказган мажлис жонли эфирда телевизор орқали кўрсатилди.


Сапармурод Ниëзов аввалига туркман жамиятида адолат калимаси англатадиган маъноларга узоқ тўҳталиб¸ юстиция¸ субсидия каби ëт сўзларни бадарға қилишга чақирди.

Ана шундан кейин адолат вазири лавозимига номзод бўлган Тоғанмурод Гўччиевга сўз берилди.

Тоғанмурод Гоччиев:

"78 йилда Туркман давлат университетининг ҳуқуқ факултетини тугатганимдан бери шу даргоҳда¸ муаллим. аспирант¸ катта ўқитувчи¸ доцент лавозимларида ишлаб келдим. Оила бола чақам бор"

Бу орада туркманбоши Тоғанмурод Гўччиевнинг сўзини бўлиб¸ унинг қариндоши наркотикларга ружуъ қўйгани боис қамоқда ëтганлигини эслатиб қўйди.

Сапармурод Ниëзов:

"Аëлингнинг туғишган укаси¸ 1970 йилда туғилган Сағинов Қўйли наркотиклар билан қўлга тушиб¸ ҳозир Тажан турмасида ëтибди. Бунга нима дейсан? Сен адолат вазири бўлсангу¸ аëлингнинг укаси қамоқда ëтса! Ҳотиннинг укаси¸ яқин қариндош ҳисобланади. Наҳотки уни нима билан машғуллигини билмадинг? Наша ҳазил нарса эмас... Майли сени адолат вазир қилиб тайинладим. Ишни қайнинингни тарбиялашдан бошла. Бошқа саволлар борми? Уддалай оладими вазирлик лавозимини? Уддалайди. Бўлди. Тамом. (Чапаклар)

Тоғанмурод Гўччиев олти ой синов муддати билан Туркманистон адолат вазири қилиб тайинланди. "Агар ишончни оқлай олмасанг ўзингдан кўр"¸ деди туркманбоши. Бу гап шунчаки пўписа эмаслигини Тоғанмурод Гўччев яҳши тушунган бўлса керак. Зотан ундан олдинги туркманистон юстиция базири Тоған Холлиев 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб¸ ҳозирда турмада ëтибди.

Туркманистонлик журналист Рўзиназар Худойберганов Адолат вазирлиги бекорчилар идораси эканлигини айтаркан¸сиëсий партия ва халқ ҳаракатларини рўйхатга олиш¸ қонунларнинг конститутцияга тўғри келиш келмаслигини назорат қиладиган бу идора бугунги Туркманистон реалигида ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлайди. Рус кинорежисери Элдор Рязановнинг "Флейта учун унутилган оҳанг" филминиг бош қаҳрамони "бўш вақтлар" вазирлигида ишларди. Туркманистондаги сўнгги ўзгаришларни ëритаëтган рус журналистлари ëзувчи Жорж Оруэлнинг "Анти утопия" асарини ëдга олишмоқда. Оруэл романида "Ҳақиқат"¸"Муҳаббат"¸ "Осойишталик" вазирлиги ҳақида гап боради. Оруэл ҳаëлларини Туркманбоши ҳаëтга тадбиқ қилди. "Туркманбоши тирик экан Оруел дам олса ҳам бўлаверади", - деб ëзмоқда Россия газеталари.
XS
SM
MD
LG