Линклар

Британияда қурол-аслаҳа бўйича эксперт Дэвид Келли ўлими юзасидан тергов жараёнининг биринчи босқичи бугун ўз ниҳоясига етди.


Дэвид Келлининг Ироқ оммавий қирғин қуролларига оид ҳисобот муаллифларидан бири сифатида Би-Би-Си корпорациясига маълумот бергани аниқланганидан кўп ўтмай, унинг жасади топилган эди. Тахминларга кўра, доктор Келли матбуот томонидан унинг шахсияти ва ҳаётига бўлган қизиқиш кучайиши туфайли ўз жонига суиқасд қилган.
Бугун судда Келлининг собиқ ҳамкасби Оливия Бош савол-жавоб қилинди. Бошнинг айтишича, Дэвид Келли ундан маълумот олмоқчи бўлган Би-Би-Си журналисти Эндрю Гиллиган ҳаракатларини ҳайратланарли, дея баҳолаган.
Ушбу иш юзасидан тергов жараёнида сентябр ўртасигача танаффус эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG