Линклар

logo-print

Германия Канцлери Герхард Шрёдер ва Франция президенти Жак Ширак бугун Дрезден шаҳрида учрашиб, Европага оид масалалар ҳамда Ироқ ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар.


Хабарларга кўра, асосий эътибор Ироққа қаратилди.
Президентлар БМТ Хавфсизлик Кенгашига АҚШ томонидан тақдим этилиши кутилаётган резолюция лойиҳасини қабул қилишга тайёр эмасликларини билдирдилар. Жак Ширакнинг айтишича, лойиҳада БМТга Ироқни қайта қуриш ишларида етарлича рол берилмаган. Лойиҳада, шунингдек, ҳокимиятни ироқликларга узатиш масаласи кўриб чиқилмаган.
Шрёдер ҳам ушбу фикрга қўшилиб, резолюция лойиҳасида АҚШнинг Ироқ бўйича позицияси ўзгаргани, бироқ ўзгариш етарли эмаслигини таъкидлади.
Учрашувда икки давлат ташқи ишлар вазирлари Йошка Фишер ва Доминик де Вилпен ҳам иштирок этдилар.
Германия ва Франция АҚШ етакчилигидаги Ироқ урушига қарши чиққан эди.
Уруш бошланганидан буён ҳар иккала давлат Ироқда хавфсизликни таъминлаш ва қайта қуриш ишларини АҚШ ва Британия коалицияси олиб бориши керак, деб ҳисоблаётган эди.
Икки давлат АҚШ, Россия ва БМТ билан биргаликда “Йўл харитаси”, деб номланган Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш режасини ишлаб чиққан.
Исроил ва Фаластин ўртасидаги зўравонликлар авж олар экан, режани амалда қўллаш юзасидан шубҳа кучаймоқда.
XS
SM
MD
LG