Линклар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо олти давлат ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашиб, терроризмга қарши курашга оид масалаларни муҳокама қиладилар.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, вазирлар келаси йил Тошкентда аксил-террор марказининг таъсис этилиши режасини ҳам кўриб чиқадилар.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё департаменти вакили Тошкент учрашуви давомида БМТ Бош Ассамблеясининг Ню-Йоркда ўтказилиши кутилаётган сессиясига тайёргарлик ўлароқ қатор масалалар муҳокама қилинишини билдирди.
Шанхай гуруҳига Хитой, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон аъзо бўлиб, у Хитой ва собиқ совет республикалари орасидаги алоқаларни яхшилаш мақсадида тузилган, сўнг мақсадлари сирасига аксил-террор курашни киритган эди.
XS
SM
MD
LG