Линклар

logo-print

Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос Исроилни Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмаётганликда айблади.


Рамоллоҳда парламентда чиқиш қилган Аббос етти ҳафталик оташкесин ўтган ойда бузилгани, бунга эса Исроил томонидан исломий жангариларнинг ўлдирилгани сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди.
Исроил ҳукумати эса оташкесин бузилгани сабаби сифатида август охирида Қуддусда бир фаластинлик томонидан амалга оширилган террорчилик актини кўрсатмоқда.
Маҳмуд Аббос Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш режаси муаллифларидан бири бўлмиш АҚШ Исроилни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаганини айтди.
У, шунингдек, Оқ Уйни Фаластин раҳбари Ясир Арафатга нисбатан эълон қилинган бойкотни тугатишга даъват этди.
Аббоснинг айтишича, Арафат Фаластин халқининг “конституциявий ва қонуний раҳбаридир”.
Вашингтон Арафатни тинчлик режасига қарши чиқаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG