Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Ивановнинг билдиришича, агар Ироқда БМТ резолюцияси билан халқаро тинчлик сақловчи қўшинлар тузилса, Россия ҳам улар таркибида ўз қўшинларини Ироққа юбориши мумкин.


Бундан олдин Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ироқда ҳокимият АҚШ таянчи билан ўрнатилган муваққат ҳукуматдан ироқликлар танлаган ҳукуматга иложи борича тезроқ узатилиши лозимлигини билдирган эди. Вазирлик матбуот котиби Александр Яковенко Ироқ суверенитети тезда қайта тикланиши керак, дея баёнот берди.
Айни вақтда АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашига БМТга аъзо давлатларнинг Ироққа қўшинлар юбориши ва ёрдам кўрсатиши ҳақидаги резолюцияни қабул қилиш борасида босим кўрсатмоқда.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг таъкидлашича, АҚШ резолюция лойиҳасини тайёрлаб бўлган ва уни Хавфсизлик Кенгашига келаси ҳафта тақдим этмоқчи. Резолюцияда Ироқда жойлаштирилиши таклиф этилаётган халқаро қўшинларга АҚШ етакчилик қилиши ва БМТга ҳисобот бериши кўзда тутилган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ироқ масаласида халқаро ҳамжамият таянчини истаётгани Хитой мақсадлари билан ҳамоҳанг экани ҳақида баёнот тарқатди.
Франция, Германия ва Хавфсизлик Кенгашининг бошқа аъзолари БМТнинг Ироқдаги роли катта бўлиши лозимлигини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG