Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Тони Блэр бугун Лондонда ўзининг ҳар ойда бир ўтказиладиган матбуот анжумани давомида АҚШ етакчилигидаги Ироқ уруши тўғри қўйилган қадам эканига ҳамон ишонаётганини таъкидлади.


Ироқдаги бугунги вазиятни “жиддий”, дея баҳолар экан Британия раҳбари, ҳужумларни уюштираётганлар сони жуда камлигини таъкидлаб ўтди.
- Бу вазиятда Британия ва АҚШ қўшинлари ҳамда ироқликлар оз сонли Саддам тарафдорлари ва тобора кўпайиб бораётган халқаро террорчиларга қарши курашмоқдалар. Айнан ўшалар диний раҳбарлар ва ироқлик фуқароларни ўлдириб, БМТга ҳужум қилмоқдалар ва бу билан Америка ва Британиянинг хавфсизликни таъминлашга қаратилган уринишларига тўсиқ бўляптилар, - деди Тони Блэр.
Бундан олдин Британия Мудофаа вазири Жефф Хун Британиянинг Ироқдаги қўшинлари савиясини текширишни буюрган эди.
Британия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бундай буйруққа Ироқдаги сўнгги ҳодисалар сабаб бўлган.
Британия матбуотида Ташқи ишлар вазири Жэк Стро Ироқда қўшимча 5 минг аскар жойлаштиришни таклиф этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ҳукумат мазкур хабарни тасдиқламади.
Ҳозирда Ироқда 11 минг Британия аскари жойлаштирилган.
Айни вақтда Бағдодда АҚШ генерал-лейтенанти Рикардо Санчез Ироққа у ерда хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча қўшинлар юборилиши лозимлигини билдирди. Ҳарбийнинг айтишича, мамлакат ичида можаро юзага келган ҳолда, у ерда жойлаштирилган аскарлар муаммони ҳал этиш учун етарли бўлмайди.
XS
SM
MD
LG