Линклар

“Сербия ҳеч қачон Косоводан воз кечмайди”, - деди мамлакат Бош вазири Зоран Живкович.


Сербия ва Черногория парламенти сессиясида маъруза қилган Живкович, косоволик албанларнинг мустақилликка интилишини “хавфли орзу” деб атади. Шу билан бирга Зоран Живкович Сербия ва Черногориянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши, Косово муаммосини хал этишда ёрдам беришига умид билдирди.
Ўтган ҳафтада Сербия парламенти Косово мамлакат таркибидаги ўлка бўлиб қолиши тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
XS
SM
MD
LG