Линклар

Британия Теҳрондаги элчихонаси вакилларини чақириб олмоқда.


Чоршанба куни элчихона биноси ўққа тутилган эди. Элчихона ёпиқ бўлгани боис ҳеч кимга зарар етмагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Аргентина ҳукуматининг илтимосига биноан, расмий Лондон Эроннинг Буэнос-Айресдаги собиқ элчисини тутиб берган эди. Айни шу ҳолат, маълумотларга кўра Эрон ва Британия ўртасидаги алоқаларнинг совушига олиб келган.
Аргентина ҳукумати Эроннинг собиқ элчисини 1994 йили мамлакат пойтахтидаги Яҳудий марказида содир этилган портлашга алоқадорликда айбламоқда. Портлаш оқибатида 85 киши нобуд бўлганди.
Расмий Теҳрон бу жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG