Линклар

Қўшма Штатлар яна бир бор Фаластин мухторияти расмийларини террорчиликка барҳам беришга чақирди.


АҚШ Давлдат департаменти вакили Ричард Баучернинг айтишича, исроилликларга нисбатан амалга оширилаётган ҳужумларнинг бас қилиниши, тинчлик режасида назарда тутилган Фаластин давлатининг барпо этилишига асос бўлади.

Шу билан бирга Баучер Қўшма Штатлар Фаластин мухторияти Бош вазири Махмуд Аббосни қўллаяжагини, аммо мухторият етакчиси Ясир Арафат билан алоқаларни тиклаш фикридан йироқлигини тасдиқлади.

Ўз навбатида Маҳмуд Аббос кеча Фаластин парламенти аъзоларидан ваколатлари доирасини кенгайтиришни сўраб, акс ҳолда истеъфо беришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG