Линклар

Афина марказида жойлашган суд бинолари мажмуаси ёнида кучли портлашлар юз берди.


Портлашлар оқибатида бир полициячи яраланган, аммо мажмуага деярли зарар етмаган. Портлаш учун масъулиятни “Инқилобий кураш” гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда маҳаллий газеталарга сим қоққан номаълум шахс билдирган.

Аввалроқ Греция полицияси портлашлар “17 ноябр” гуруҳи вакиллари томонидан амалга оширилган деган гумонда эди. Ҳозирда мазкур гуруҳнинг 19 аъзоси устидан маҳкама ўтмоқда. “17 ноябр” гуруҳи 70-йиллар ўрталарида грек сиёсатчилари, ишбилармонлар ва чет элликларга ҳужумлар уюштирган. Бу ҳужумлар оқибатида 23 киши нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG