Линклар

Россияга сафар қилаётган АҚШ делегацияси Москва расмийлари билан, Афғонистонда қўлга олинган ва ҳозирда Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган саккиз нафар Россия фуқаросининг тақдири хусусида музокара олиб бормоқда.


АҚШ делегацияси раҳбари Пиерре-Ричард Проспер кеча Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вячеслав Трубников билан учрашди. Музокаралардан сўнг тарқатилган Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қисқа баёнотида, сўзлашувлар конструктив муҳитда ўтгани билдирилган холос.
XS
SM
MD
LG