Линклар

logo-print

Бугун Италиянинг Рива Дел Гарда шаҳрида Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви тугади.


Музокаралардан кейин сўзлаган Германия Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлга Ироқ борасида таклифлар берганини маълум қилди.
Айни пайтда, Ироққа уч кунлик сафариниинг сўнгги куни, яъни, бугун АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун Бағдодда бўлиб ўтган матбуот конференциясида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ёмонлиги учун ироқликларни айблади.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ироқнинг жануб-марказий қисмини назорат қилаётган 21 давлатнинг 11 минг аскаридан иборат Полша етакчилигидаги халқаро кучларни бориб кўрди.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ироқдан Афғонистонга жўнаб кетади. Рамсфелднинг Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари ҳамда АҚШ ҳарбийлари билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG