Линклар

Фаластин лидери Ясир Арафат Бош вазир Маҳмуд Аббоснинг лавозимидан истефога чиқиши ҳақидаги аризасини қабул қилиш-қилмаслик масаласини кўриб чиқмоқда.


Бугун эрталаб Бош вазири Маҳмуд Аббос лавозимидан истефога чиқиш ҳақидаги аризани Фаластин раҳбари Ясир Арафатга тақдим этган эди. Аббоснинг истеъфоси - АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган “Йўл ҳаритаси” деб номланган тинчлик жараёнига путур етказиши мумкин.
Айни пайтда, бугун Исроил вертолетлари Ғазо шаҳрини ракеталардан ўққа тутиб, фаластинлик Хамас жангари гуруҳининг маънавий лидери Шайҳ Аҳмад Яссинга тан жароҳати етказди. Кейинроқ Хамас Исроил чегарадан чиққанини айтиб, мазкур ҳужумларга жавоб қайтарилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG