Линклар

logo-print

Черногория Бош вазири Мило Жуканович собиқ Югославия президенти Слободан Милошевич устидан олиб борилаëтган маҳкамада гувоҳлик беришдан бош тортмоқда.


Белграддаги Пинк телеканали берган хабарга кўра, Жуканович БМТнинг уруш жиноятлари бўйича трибуналида гувоҳлик беришни рад этган.
Гаагадаги мазкур трибунал ҳозирча бу ҳақда муносабат билдиргани йўқ.
Милошевич 1990 йиллар давомида Харватия, Босния ва Косовода уруш жиноятлари қилганликда айбланмоқда.
Слободан Милошевич Югославия президенти бўлган пайтида Мило Жуканович Югослав республикаси Черногория президенти эди.
XS
SM
MD
LG