Линклар

logo-print

Македония шимолида қуролланган албанлар маҳаллий полициячиларга ҳужум уюштирдилар.


Юзага келган отишма давомида бир неча албан ўлдирилгани айтилмоқда. Македония Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, кеча ҳарбий патрул Косово билан чегарадош ҳудудда пистирмадан ўққа тутилган. Ҳужум иштирокчиларини ҳибсга олиш махсус операцияси натижасида Македония хавфсизлик кучлари иккита қишлоқни назорат остига олганлар.

Македония ҳарбий кучлари ва албан сепаратчилари ўртасидаги сулҳ тўхтатилганидан бери бу илк жиддий тўқнашувлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG