Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш 7 сентябрь куни Ироқ теварагидаги вазият ва террорчиликка қарши кураш масаласида миллатга мурожаат қилди.


Мурожаати давомида Буш Ироқни қайта тиклаш ва Афғонистондаги аксилтеррор операцияларни молиялаштириш учун Конгрессдан 87 миллион доллар ажратишни сўрашини маълум қилди.
- Биз у ерда хавфсизликни тамъинлаш мақсадида, асосий хизматлар ҳисобланмиш, электр таъминоти, сув қувурлари, йўллар таъмири ва янги мактаблар ва шифохоналар қурилиши учун ёрдам сифатида маблағ ажратамиз. Бу ёрдам Ироқ ҳамда Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши учун жуда муҳим. Ва ниҳоят, бу бизнинг шахсий хавфсизлигимиз учун ҳам муҳимдир, - деди Жорж Буш.
Шу билан бирга АҚШ президенти БМТни Ироқда барқарорлик ўрнатиш ва демократияни ривожлантиришда янада фаол иштирок этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG