Линклар

Ғазо секторидаги Эрец назорат пункти ёнида Исроил ҳарбийлари қуролланган фаластинликни отиб ўлдирдилар.


Исроил армияси вакилига кўра, исроиллик ҳарбийлар кийимида бўлган бу шахс ҳужум уюштириш ниятида бўлган.

Кеча Исроил ҳарбий вертолётлари “Хамас” гурухига қарашли объектларни бомбардимон қилиши оқибатида камида 10 нафар фаластинлик яраланган.

Айни пайтда Фаластин парламенти раиси Аҳмад Қурай шанба куни истеъфо берган Маҳмуд Аббос ўрнига ҳукуматни бошқаришга розилик берар экан, жумладан шундай деди:
- “Аввало мен тинчлик режасидан манфаатдор томонлар нуқтаи назарини билишни истардим. Улар фаластинликлардан нимани истайдилар, исроилликлар нима истайди ва нимани таклиф эта олишади. Мен “Йўл ҳаритаси”режасининг – тўртала муаллифи -- АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ ва Россия қандай кафолатлар бера олишларини билмоқчиман”, - деди Аҳмад Кураий.
Ясир Арафат томонидан тавсия этилган Курраий номзодини Фаласти Озодлиги ташкилоти ва “Фатх” ҳаракати аъзолари бир овоздан қўлладилар.
XS
SM
MD
LG