Линклар

logo-print

Чеченистон пойтахти Грознийда бугун эрталаб уч нафар Россия ҳарбийси нобуд бўлди, олти нафари яраланди.


“Озодлик” радиоси мухбирининг хабар беришича, ҳарбийлар кетаётган машина минага йўлиқиб портлаб кетган.

Ўтган тунда Закан-Юрт қишлоғи ёнидаги маҳаллий милиция ҳамда қуролланган чечен отряди ўртасида юзага келган тўқнашув пайтида уч нафар ҳуқуқ-тартибот ходими нобуд бўлгани айтилмоқда. Бир ярим соат давом этган отишмалар давомида қуролланган чечен отрядининг икки аъзоси ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG