Линклар

Рус кино устаси "Олтин шер" соҳиби

  • Абдулла Искандар

Венеция кинофестивали якунида "Олтин шер" мукофоти ғолибларини италян тилида эълон қилаëтган олиб борувчилар рус режисери Андрей Звягинцев номини айтишга қийналишди.

Рус режиссерининг "Қайтиш" деб номланган филми фестивалнинг энг юксак мукофотига сазовор бўлди.
Россиялик киномунаққид Марина Тимашева бундан атиги бир неча ой олдин Россия санъат доираларида ҳеч кимга маълум бўлмаган Андрей Звягинцев каби ëш режиссернинг бу қадар катта ютуғи, ҳақиқатдан ҳам кутилмаган бир воқеа бўлганлигини айтади.

Марина Тимашева:
"Андрей Звягинцев ҳақида фестивалларда кўтарилган шов-шувларгача ҳеч ким ҳеч нарса билмасди.Режиссернинг 1964 йилда Новосибирскда туғилганлиги ва унинг Москва театр академиясида актерлик факултетини битирганлигини зўрға аниқлашга муваффақ бўлдик."

39 ëшдаги кинорежисер Андрей Звягинцев ижод йўли муқаддимасида "РЕН ТВ" канали учун учта қисқа метражли филмни суратга олганди."Олтин шер" мукофотига сазовор бўлган Қайтиш филми режисернинг илк катта полотносидир. Психологик драма жанрида суратга олинган филм 12 йилдан кейин оиласига қайтган ота кечинмаларидан иборат. Узоқ айрилиқдан сўнг уйига қайтган ота, икки ўғлини ëнига олиб, балиқ овига боради. Отанинг ўз ўғиллари билан муносабат ўрнатишга уринишлари филмда акс этади.
Лирик кечинмаларга тўла бу филм ғарб мунаққидларига айниқса манзур бўлди. Британияда чиқадиган Sight and Sound журнали бош муҳаррири Ник Жеймс гапиради:

"У жуда муносиб номзод.Менимча реалистик ҳикоя услубининг метаморфоз ташбеҳлар билан уйғунлиги, уч ўлчамли кинематографик кўринишлар таассуроти, филмни фестивалдаги энг сара асарлар қаторига қўяди."

Фестивални ëритган кўпгина оммавий ахборот воситалари Андрей Звягинцевнинг "Қайтиш" кинофими ҳақида мақтовли мақолалар ëзишди.Бу муваффақиятлар боиси ҳақида москвалик киномунаққид Кирилл Разлогов гапиради:

"Менимча гап Россия киносига қизиқишнинг қайта уйғонганлиги билан боғлиқ. Айни вақтда кичик Алексей Германнинг ва Мурод Иброҳимбековларнинг ҳам фестивалда соврин олиши бунинг исботидай кўринмоқда. Аммо бундай муваффақиятлардан сўнг яна бир поғона баланд савиядаги киноасарлар яратиб бўладими, деган савол ҳам ўртага чиқмоқда."

Икки йилдан бери Венеция кинофестивали бош соврини Олтин шернинг рус режиссерларига насиб қилаëтгани ва ҳар йил Россияда янги ëш режиисерлар пайдо бўлаëтгани мунаққид ҳавотирларига асос йўқлигини кўрсатмоқда. Тарковский асос солган поэтик кино анъаналарини кинемотографга қайтарган Андерей Звягинцев бунга яҳши бир намуна дейди ғарб киномунаққиди Ник Жеймс

Мен учун, шеърий реализм россияча сифатнинг айнан ўзидир.Бу жуда реалистик филм. Айни вақтда бу филм манзара устивор бўлган филмдир. Бу гўзал манзаравий филмдир.

Дарҳақиқат филмда мовий кўл манзараси ажойиб чиққани айтилмоқда. Кинода суратга тушган 15 ëшли Владимир Гариннинг филм суратга олиб бўлинганидан кейин, айни шу кўлда чўкиб ўлганлиги бу манзарага қайғу чизгиларини қўшади.
XS
SM
MD
LG