Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:03

Сайлов арафасидаги Озарбайжон


Бош вазир лавозимида Туркияга биринчи бор ташриф буюрган Илҳом Алиев ,сафар якунлангандан кейин журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди. Матбуот анжуманида қатнашган турк журналистлардан бири Илҳом Алиевга отаси Ҳайдар Алиевнинг соғлиги борасида савол берган бўлса, бошқа бир журналист "отангиз ҳаëтми ë ўлдими" деб дангалига савол берди.

Илҳом Алиев ўз отаси тўғрисида матбуотда тарқатилаëтган фикрлар нотўғри эканлигини таъкидлади.

Илҳом Алиев:
Бу хабарларнинг ҳаммаси ëлғон. Мен матбуот ҳодимларига хабарларни аввал текшириб, кейин оммага тарқатишни маслаҳат берардим.

Ташриф доирасида Илҳом Алиев Туркия президенти Неждат Сезер, Туркия бош вазири Режаб Тойиб Эрдўғон ва Туркия ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул билан учрашди.
Озарбайжон расмийларига кўра ташриф давомида Боку -Тбилиси -Жайҳон-нефт қувури билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Аммо Туркия матбуоти сафар чоғида сиëсий масалалар, жумладан Тоғли Қорабоғ масаласи ҳам кўрилганлигини ëзмоқда.

Сафар якунларига бағишланган матбуот анжуманида журналистлар саволарига жавоб берган Туркия Бош вазири Режаб Эрдўғон Қорабоғ масаласида Туркия ҳар доим Озарбайжонни қўлаб қувватлашини билдирди.

Режаб Эрдўғон:
Тоғли Қорабоғнинг истилоси, Озарбайжоннинг энг муаммоли масалаларидан биридир. Бу борада Туркия, тупроқлари Арманистон тарафидан ишғол қилинган Озарбайжонни ҳар доим қўллаб -қувватлайди.

Туркия раҳбарияти, жумладан президент Неждат Сезар Озарбайжондаги сиëсий вазиятдан кўнгиллари тўқ эканлигини журналистларга билдиришди.
Аммо уйдаги гап кўчага тўғри келмаганидек, Боку кўчалари Алиевлар сулоласининг абадий иқтидорда қолишидан норозилик билдирганлар билан тўлганлиги борасидаги хабарлар матбуот бош саҳифаларидан жой олмоқда.

Мусовот партияси тарфдорлари уюштирган намойиш ҳақида Озодликнинг Бокудаги мухбири Бобак Бакир гапиради.

Бобак Бакир:
Умуман бу сафар митинг тинч ўтди, яъни намойиш қатнашчилари билан полиция ўртасида тўқнашув рўй бермади. Норозилар Бокунинг "Ғалаба" кинотеатри ëнига етиб келишди.Кейин бу ерда кўпмингкишилик митинг бўлди.Митингда сўзга чиққан "Умид" партияси раиси Иқбол Оғазода, мухолифат номзоди Исо Гамбар албатта ҳокимиятга келишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда президентлик сайловлари 15 октябрга белгиланган. Президентликка номзодлар орасида ота ва ўғил Алиевлардан ташқари яна 6 нафар номзод ҳам рўйхатга олинган. 8 сентябр куни Озарбайжон халқ жабҳаси партияси раис ўринбосари Фуад Мустафоев қамоққа олинди. Фуад Мустафоев ўз сиëсий рақиби "Муасир Мусават" партияси раиси Ҳофиз Гаджиевни теледебат чоғида уриб қўлини синдирганликда айбланмоқда. Тўғридан тўғри олиб кўрсатилаëтган телемунозара жанжал пайтида ўчириб қўйилган бўлсада, интернетга уланиш имконига эга бўлган Озарбайжонликар воқеалар ривожидан мунтазам хабардор бўлишмоқда. Бокуда сайлов жараëнларини ëритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Интернет саҳифаси очилди.Кузатувчилар бу интернет сахифаси ҳукумат назоратида эмаслигини таъкидлашмоқда.

Экстремал журналистика маркази тарқатган ҳабарда 9 сентябр куни Бокуда сайловолди жараëнини ëритаëтган бир неча журналист калтаклангани айтилади. Озарбайжонда президентлик сайловларигача 35 кун вақт қолди.
XS
SM
MD
LG