Линклар

logo-print

Бугун Тел Авив яқинида портлаш юз бергани оқибатида камида 5 одам ҳалок бўлди ва 30дан ортиқ киши яраланди.


Исроил ҳукумати радикал Хамас гуруҳи ва Фаластин маъмуриятини мазкур портлашни уюштирганликда айблади.
Хамас гуруҳининг раҳбарларидан бири Абдулазиз Рантиси ушбу портлаш Исроилнинг яқинда фаластинликларга қарши қилган ҳужумларига жавоб бўлганини айтди. Аммо у мазкур портлаш жавобгарлигини зиммасига олмади.
Айни пайтда, Деҳлида Исроил Бош вазири Ариэл Шарон Ҳиндистон раҳбарлари билан музокаралар ўтказмоқда.
Мазкур учрашув давомида Исроил Ҳиндистонга 1 миллиард долларли радар системасини сотиши масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Бугун Деҳлида намойишчилар Шароннинг Ҳиндистон сафарига қарши норозилик билдирдилар. Намойишчилар “Ганди ватанида Исроил Бош вазирига ўрин йўқ”, деб қичқирдилар.
XS
SM
MD
LG