Линклар

Бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳри яқинида мина портлагани оқибатида 3 Америка ҳарбийси яраланди.


Рамади шаҳрида юз берган портлашда эса, 2 Америка ҳарбийси оғир яраланди.
Айни пайтда, бугун Қоҳирада Араб Лигасига аъзо 22 давлат Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди. Учрашувда Ироқ Ташқи вазири Хўшëр Зебари ҳам қатнашмоқда. У ташкилотдаги Ироқ ўрнини эгаллади.
Араб Лигаси Бош котиби Амир Мусанинг айтишича, агар бир йил ичида Ироқда мустақил ҳукумат сайланмаса, Ироқнинг ташкилотдаги ўрни яна бўш қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG