Линклар

Бугун Покистон Ташқи ишлар вазири Хуршид Касури Қўшма Штатларни Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ишларига кўпроқ эътибор беришга чақирди.


Касурига кўра, шу кунларда Қўшма Штатларнинг асосий диққат-эътибори Ироққа қаратилган. Аммо унга кўра, расмий Вашингтон Исломободга Афғонистонни унутмаслигини билдирган.
Покистон Ташқи ишлар вазири шунингдек, минтақада барқарорлик ўрнатиш учун Покистон ва Афғонистоннинг разведка бошқармалари ўртасида ахборот алмашишни йўлга қўйишга чақирди.
Афғонистон расмийлари мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларида юз бераëтган ҳужумларда Покистондан ўтаëтган жанггариларни айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG